Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина Қуролли Кучлари “Москва” крейсерининг чўктирилишида АҚШнинг роли ҳақидаги хабарларни инкор этди

Украина Қуролли Кучлари “Москва” крейсерининг чўктирилишида АҚШнинг роли ҳақидаги хабарларни инкор этди

Украина Ҳарбий-денгиз кучлари матбуот котиби Дмитрий Плетенчукнинг айтишича, 2022 йил апрел ойида Россиянинг крейсерига берилган зарба Қўшма Штатлар томони билан келишилмаган ҳолда амалга оширилган.

"Биз, албатта, бўйсуниш тизимига мувофиқ юқори раҳбарият билан ўт очиб зарба беришни келишгандик ва тегишли рухсат ҳам олгандик. Бу, шубҳасиз, Украина раҳбарияти эди", – дея таъкидлади Плетченчук.

Аввалроқ Тhe New York Times газетаси Украина АҚШдан Россия Қора денгиз флоти крейсерининг координаталарини олгани ва унга зарба беришни мувофиқлаштиришни кутгани ҳақида ёзган эди.

NYT маълумотларига кўра, “Москва” крейсерининг чўктирилиши Жо Байден маъмуриятининг "ғазабини" қўзғатган, чунки Вашингтон украиналикларга Россия қудратининг шундай муҳим рамзига ҳужум қилиш имкониятини бермоқчи эмас эди.

Киритилди: 12:13 31.03.2025. Ўқилди: 881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!