Украина Қуролли кучлари Бош штабининг маълум қилишича, Россия ҳарбийлари 21 мартга ўтар кечаси Курск вилоятида жойлашган "Суджа" газ ўлчаш станциясини артиллерия билан ўққа тутган.
Аввалроқ, Россия ҳарбий блогерлари ва Telegram-каналлари ушбу ҳужумда Украинани айблаган эди. Бироқ Украина Бош штаби бу даъволарни рад этиб, Россия "Украинага қарши дискредитация кампаниясини кучайтириш" учун бундай ҳаракатларга қўл урмоқда, дея баёнот берди.
"Суджа" газ ўлчаш станциясини россияликларнинг ўзлари бир неча бор ўққа тутган. Жумладан, ўтган йилнинг ёзида руслар томонидан бошқариладиган авиация билан бомбардимон қилинган, уч кун аввал эса россияликлар яна уни бошқариладиган авиация бомбалари билан уришган", дейилади Бош штаб хабарида.
The Insider нашри NASA Firms маълумотларига таяниб, 21 мартга ўтар кечаси станция ҳудудида катта ёнғин қайд этилганини тасдиқлади.