Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Украина президенти Германиянинг Bild газетасига интервью берди

Украина президенти Германиянинг Bild газетасига интервью берди

Украина президенти Германиянинг Bild газетасига интервью берди. Зеленскийнинг интервьюсидан асосий иқтибослар:

▪️Украинанинг қарши ҳужум режаси бор ва ғалаба қозонишимизга ишончим комил. Аммо бунинг учун Украина армиясига АҚШ ва бошқа иттифоқчиларнинг замонавий қуроллари керак;

▪️Доналд Трамп ҳақиқатан ҳам урушни тезда тугатиш бўйича ўз фикрига эга бўлса, мен буни тинглашдан хурсанд бўламан. Агар Трампнинг можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режаси Украина шунчаки ўз ҳудудларидан воз кечиши эвазига бўлса, бу “жуда оддий ғоя” ҳисобланади;

▪️Музокараларда Путинга ишониб бўлмайди. У билан барча масалада келишиш мумкин, аммо гап у бунга риоя қилиш ёки қилмаслигида;

▪️Путин урушни “музлатиш” орқали янги ҳужумга тайёргарлик кўрмоқчи;

▪️Россия Харковни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. У бунинг учун жуда кўп одамларни ўлдиряпти, гап юз минглаб инсонлар ҳаёти ҳақида кетмоқда. Бироқ Украина бунинг олдини олиш учун қўлидан келганини қилмоқда;

▪️Германиянинг Украинага Таurus ракеталарини етказиб беришдан бош тортиши дунёни Россиянинг ядро таҳдидидан ҳимоя қилмайди.

Киритилди: 10:15 10.04.2024. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!