Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина президенти девони: "Париждаги музокаралар аниқ натижалар берди"

Украина президенти девони: "Париждаги музокаралар аниқ натижалар берди"

Украина президенти девони раҳбари Кирилл Будановнинг айтишича, Париж музокараларида аллақачон аниқ натижаларга эришилган.

"Биз Парижда барқарор тинчлик ва мамлакатимиз учун ишончли хавфсизлик кафолатларига эришиш учун муҳим музокараларни давом эттирмоқдамиз. Ҳамма маълумотларни ошкор қилиш мумкин эмас, лекин аниқ натижаларга аллақачон эришилган ва иш давом этмоқда", деб ёзади у.

Шунингдек, у Украина миллий манфаатларни ҳимоя қилиш тамойилига амал қилишда давом этишини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда бўлиб ўтган "Холислар коалицияси" йиғилиши якунлари бўйича Украина президенти Владимир Зеленский, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украина ҳудудига халқаро кучларни жойлаштириш нияти тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди. Иштирокчилар Киев учун хавфсизлик кафолатлари декларациясини ҳам имзоладилар.

Киритилди: 17:15 07.01.2026. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!