Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украина парламенти мудофаа вазирининг истеъфосини маъқуллади

A A A
Украина парламенти мудофаа вазирининг истеъфосини маъқуллади

Украина Олий Радаси Олексий Резниковнинг мудофаа вазири лавозимидан кетишини ёқлаб овоз берди.

Бу ҳақда депутат Ярослав Железняк маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украина Мудофаа вазирлигида озиқ-овқат маҳсулотларини қиммат нархларда харид қилиш каби қонунбузарликлар билан боғлиқ жанжалдан сўнг Резниковнинг истеъфога чиқиши ҳақида узоқ миш-мишлар юрган эди.

Маълум қилинишича, парламент мажлисида қатнашган 365 депутатдан 327 нафари унинг истеъфосини ёқлаб, 4 нафари қарши, 11 нафари бетараф, 23 нафари эса овоз беришда қатнашмаган.

Киритилди: 22:53 05.09.2023. Ўқилди: 1509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар