Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина Олий Радаси спикери музокаралардаги “қизил чизиқ”ларни маълум қилди

Украина Олий Радаси спикери музокаралардаги “қизил чизиқ”ларни маълум қилди

Украина Олий Радаси раиси Руслан Стефанчук Швесияда бўлиб ўтган “Қрим платформаcи” саммитида Киев учун урушни тугатиш бўйича музокаралардаги “қизил чизиқ”ларни очиқлади, деб хабар беради BBC.

Унинг сўзларига кўра, “қизил чизиқ”лар қуйидагилардан иборат: Россия томонидан оккупация қилинган ҳудудларни бошқа давлатлар томонидан расман тан олиниши, Украина мудофаасига оид чекловлар ва Украинанинг келажакда турли иттифоқларга қўшилишига тақиқлар қўйиш.

Стефанчук шунингдек Украина хавфсизлик кафолатлари ва ҳар қандай тинчлик режасининг ажралмас қисми сифатида Европа Иттифоқи ва NATO’га аъзо бўлиши кераклигини қўшимча қилди.

Реутерс агентлиги эса бу позициялар Украина томонидан аввалдан айтиб келинганини, аммо улар АҚШ томонидан тақдим этилган урушни тугатиш режасидаги таклифларга зид эканлигини қайд этади.

Киритилди: 15:25 24.11.2025. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!