Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Украина Олий Радаси мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 90 кунга узайтирди

Украина Олий Радаси мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 90 кунга узайтирди

Мамлакат парламенти кўпчилик овози билан ҳар икки қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Олий Рада депутати Алексей Гончаренко Теlegram-каналида маълум қилди.

"Олий Рада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни 90 кунга узайтирди. Ҳарбий ҳолатни узайтириш учун – 339 депутат, сафарбарликни давом эттириш учун 336 депутат овоз берди", — деб ёзди Олий Рада депутати.

Маълумот учун, Украина бўйлаб ҳарбий ҳолат 2022 йил 24 февралдан бошлаб амал қилади. Эртаси куни, 2022 йил 25 февралда Украина президенти Володимир Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Киритилди: 19:41 08.05.2024. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!