Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Нидерландия қуролларидан Россия ҳудудига зарба бериш учун фойдаланиши мумкин

Украина Нидерландия қуролларидан Россия ҳудудига зарба бериш учун фойдаланиши мумкин

Украина Нидерландия қуролларидан Россия ҳудудига зарба бериш учун фойдаланиши мумкин. Бу Нидерландия Мудофаа вазирлиги раҳбари хабар берди.

Нидерландия Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун Украинага ҳарбий ёрдам доирасида етказиб берилган қуроллардан фойдаланишини маъқуллади. Нидерландия Мудофаа вазирлиги раҳбари Рубен Брекелманс интервьюда "Украинага бизнинг қуролларимиздан мудофаа мақсадларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ Россия ҳудудида фойдаланишга рухсат берилган", — дея маълум қилди.

У бошқа Ғарб давлатларини ҳам худди шундай йўл тутишга чақирди. "Агар ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлган Украина чегара ҳудудлари ёки Россия аэродромларидан ҳужумга учраса, у ҳарбий нишонларга ҳужум қилиши мумкин — бу душман ракеталари учун ҳам амал қилади", — дея таъкидлади Брекелманс.

Унинг маълум қилишича, рухсат F-16 қирувчи самолётларига ҳам тегишли. Олдинроқ Нидерландия қуролли кучлари қўмондони Онно Эйхелхайм ҳам Киевда уруш қонунларига кўра, F-16'дан фойдаланиш ва парвоз масофаси бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқлигини айтган эди. Нидерландия Украинага 24 та F-16 қирувчи самолётини топширишга ваъда берган, бироқ уларнинг қанчаси мамлакатда жойлаштирилгани номаълум.

Киритилди: 10:09 10.09.2024. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!