29-май, душанба куни бўлиб ўтган Олий қўмондонлик штабининг йиғилишида Украина мудофаа кучларининг ҳаракатланиш муддати муҳокама қилинди. Тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский кечки мурожаатида айтиб ўтди.
“Улар штабда ҳар доимгидек бош қўмондон ва тезкор ҳудудлар командирларига ҳисобот беришди. Нафақат ўқ-дорилар билан таъминлаш, нафақат янги бригадаларни тайёрлаш, нафақат бизнинг тактика, балки вақтни ҳам. Бу энг муҳими. Қандай ҳаракат қилишимизга оид муддатлар. Биз .. қиламиз. Қарорлар қабул қилинди”, — деди Зеленский.
2022 йил охиридан бери Украина расмийлари кенг кўламли қарши ҳужум ҳақида гапирмоқда. У баҳорда бошланиши кутилганди, аммо кейин унинг саналари кейинга сурилди. Май ойи бошида Зеленский Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумига тайёргарлик кўриш учун “кўпроқ вақт” кераклигини айтган эди.