Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина Лондон музокараларида иштирок этишини тасдиқлади

Украина Лондон музокараларида иштирок этишини тасдиқлади

Келаси ҳафта Лондондаги музокараларда Украина делегацияси иштирок этади.

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Сергей Лешченко маълум қилган.

Йиғилишда АҚШ ва Европа давлатларидан вакиллар Украинада ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

"Бизнинг гуруҳимиз ҳозир бўлади. Мен таркибни эълон қилмайман", - деди Лешченко.

Унинг эслатишича, 17 апрель куни Парижда бўлиб ўтган йиғилишда Украина томонидан Президент девонининг раҳбари Андрей Ермак, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Андрей Сибиха ва мудофаа вазири Рустем Умеров иштирок этган.

"Агар керак бўлса, таркиб тузатилади, аммо Украина бу музокараларда албатта иштирок этади", - дея қўшимча қилди маслаҳатчи.

Киритилди: 00:03 21.04.2025. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!