Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина Канададан 1,7 миллиард доллар олди

Украина Канададан 1,7 миллиард доллар олди

Украина Фавқулодда даромадларни тезлаштириш (ERA) ташаббуси доирасида Канададан тахминан 1,7 миллиард доллар (2,3 миллиард Канада доллари) олди.

Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал "Телеграм"даги каналида маълум қилди.

"Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда Россияни содир этган жиноятлари ва вайронагарчиликлари учун товон тўлашга мажбур қилмоқдамиз. Йил бошидан буён сўнгги траншни ҳисобга олган ҳолда, биз иммобилизация қилинган Россия активларидан тахминан 17,6 миллиард доллар олдик", деб ёзди у.

Шмигалнинг таъкидлашича, Украина музлатилган Россия маблағларини тўлиқ мусодара қилишни талаб қилмоқда.

"Улар тажовуз қурбонларига товон пули тўлаш ва давлатимизни тиклаш учун керак. Бу ҳам келажакда тажовузкор урушларнинг олдини олиш учун адолатли ҳаракат бўлади", деб қўшимча қилди у.

Киритилди: Бугун 00:31. Ўқилди: 462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!