Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский 1 декабрь куни Киевда Европа кенгашининг янги сайланган президенти Антониу Кошта билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Киев Россия Федерацияси билан музокаралар олдидан хавфсизлик кафолатлари ва кўпроқ қурол-яроғга муҳтож.
«Украина ҳудудининг бир қисми учун НАТОга таклиф бўлиши мумкин эмас. Бу бошқа барча ҳудудлар Украина эмаслигини автоматик равишда тан олишдир. Агар бу таклифнома бўлса, у фақат барча ҳудудлар учун», - дея таъкидлади у.
Зеленский Украинадаги можаро вақтида Шимолий Атлантика альянсининг 5-моддасидан фойдаланиш мумкин эмаслигини тушунишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, НАТО давлатлари можарога аралашиш хавфига қарши.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина бунга ҳеч қачон рози бўлмайди: «Биз ҳеч қачон вақтинча босиб олинган ҳудудларни Россия ҳудуди деб қонуний тан олмаймиз. Булар фақат бизнинг ерларимиздир».