Бугун 20 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина ҳарбий разведкасига янги раҳбар тайинланди

Украина ҳарбий разведкасига янги раҳбар тайинланди

Украина президенти Владимир Зеленский Ташқи разведка хизматини (СВР) бошқарган Олег Ивашченкони Бош разведка бошқармаси раҳбари этиб тайинлади.

Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг Telegram-каналида ёзди.

"Бугундан бошлаб Олег Ивашченко мамлакатимизга хизмат қилишда давом этади ва Украина ҳарбий разведкаси позицияларида Россия ҳарбий салоҳиятини чеклаш бўйича топшириқларни бажаради”, — деб ёзган Зеленский.

Унинг таъкидлашича, у Ивашченко билан Ташқи разведка хизмати раҳбари сифатида учрашув ўтказган, унда Ивашченко Украинадаги умумий вазият ва ҳозирги таҳдидлар ҳақида маълумот берган.

Киритилди: 09:40 03.01.2026. Ўқилди: 1500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!