Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина “ғалаба режаси”нинг иккита бандини Трамп учун махсус тайёрлаган

Украина “ғалаба режаси”нинг иккита бандини Трамп учун махсус тайёрлаган

Financial Times нашри манбаларига кўра, Украина расмийлари Киевга ёрдамни тўхтатиш ва урушни тугатиш тарафдори бўлган Доналд Трампни ўз томонига оғдириш мақсадида режа ишлаб чиққан. Европа ва Қўшма Штатлардаги иттифоқчилар Трампнинг Украина билан ҳамкорликни тўхтатишига йўл қўймаслик учун Киевга қандай қилиб энг яхши таклифларни шакллантиришни маслаҳат беришган.

“Ғалаба режаси”даги иккита таклиф Трамп учун махсус тайёрланган. Биринчиси, уруш тугаганидан кейин Европадаги АҚШ қўшинларининг бир қисми украиналиклар билан алмаштирилиши. Иккинчиси, Украина ўзининг табиий ресурсларини Ғарбдаги ҳамкорлари билан баҳам кўриши.

Шунингдек, Трампга Хитой маблағлари кириб келмаслиги учун Украина учун инвесторларни текшириш ҳуқуқи ҳам таклиф қилинган. Пекинга қарам бўлган соҳалар АҚШ компаниялари назоратига ўтиши мумкин.

FT, шунингдек, Украина АҚШдаги элчиси Маркаровани алмаштиришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Нашр манбасининг таъкидлашича, Доналд Трамп бу таклифлардан манфаатдор ҳисобланади.

Киритилди: 16:32 12.11.2024. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!