Украина Fox News телеканалидан Киев Россия шаҳри сифатида кўрсатилган эфири учун узр сўрашни талаб қилди.
"Агар бу атайлаб қилинган сиёсий ҳаракат эмас, хатолик бўлса, унда узр сўраш ва бу хатога ким йўл қўйганини текшириш керак", — деб ёзди Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихий Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.