Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина дронлари Россиядаги портга зарба берди

Украина дронлари Россиядаги портга зарба берди

Украина дронлари Россиядаги портга зарба берди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Нашрга кўра, Краснодар ўлкаси Туапсе шаҳарида учувчисиз учиш аппарати ҳужумидан сўнг танкер ва нефт терминали зарар кўрган.

Ўлка Оператив штабининг хабар беришича, дрон парчалари танкерга тушган, кема палубаси шикастланган, экипаж эвакуация қилинган. Кемада ёнғин юз берган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Таъкидланишича, ҳужумга учраган портда “Роснефть” компаниясига тегишли нефт терминали ва нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган.

Бундан ташқари, ҳужум пайтида дрон бўлаклари Туапсин туманидаги Сосновий қишлоғида кўп қаватли уйга зарар етказган. Оператив штаб маълумотига кўра, дрон парчалари бинонинг учинчи қаватига тушиб, деразаларни синдириб юборган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу воқеада ҳам жабрланганлар йўқ.

Киритилди: 13:38 02.11.2025. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!