Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина Бош вазири истеъфога чиқди

Украина Бош вазири истеъфога чиқди

Денис Шмигаль расман истеъфога чиқди. Бу ҳақда Олий Рада депутати Ярослав Железняк ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Давлат қурилиш қўмитаси Бош вазир Денис Шмигалнинг истеъфосини маъқуллади”, деб ёзган у.

Давлат қурилиш қўмитаси Украина Олий Радасининг давлат бошқаруви ва маъмурий-ҳудудий тузилиши, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва ҳокимиятни ташкил этиш масалалари учун масъул бўлган ихтисослашган қўмитасидир. Кейин Украина парламентида овоз бериш ўтказилади.

Аввалроқ Украина Бош вазири Денис Шмигаль Олий Радага истеъфога чиқиш тўғрисида ариза бергани маълум бўлган эди.

Унинг ўрнига Юлия Свириденко номзоди бўйича овоз бериш 16 июль, чоршанба куни бўлиб ўтади, деб хабар беради lenta.ru.

Киритилди: 19:52 16.07.2025. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!