Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Уиткофф ва Кушнер яқин кунларда Москвага келади — Ушаков.

Уиткофф ва Кушнер яқин кунларда Москвага келади — Ушаков.

Россия президенти ёрдамчиси Владимир Ушаков Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги телефон мулоқоти якунлари бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

▪️Оқ уй раҳбари Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни якунлаш масаласига алоҳида урғу берди;

▪️Трамп можарони ҳал қилиш учун Ғарб ва Киевга таъсир ўтказишга тайёрлигини билдирди;

▪️Томонлар Украина Қуролли кучларининг Россиядаги фуқаролик объектларига берган зарбалари тинчлик жараёнига хизмат қилмаслигини таъкидлади;

▪️Трамп АҚШнинг Эрон билан музокаралари натижалари бугун эълон қилиниши мумкинлигини айтди.

Ушаковнинг сўзларига кўра, суҳбат қарийб бир соат давом этган, норасмий руҳда ва ҳазиллар билан ўтган.

Киритилди: 15:55 07.07.2026. Ўқилди: 999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!