Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўғлининг Мўғулистонга сафари Трампга “қимматга тушди”

A A A
Ўғлининг Мўғулистонга сафари Трампга “қимматга тушди”

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли кичик Дональд Трампнинг Мўғулистонга 2019 йил ёзида ташрифи деярли 77 минг долларга тушди.

Бу ҳақда “Citizens for Responsibility and Ethics in Washington” (CREW) хабар берди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, март ойида АҚШ Махфий хизмати кичик Дональд Трампнинг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган тоғ эчкисини ов қилиш учун сарф-харажати 17 минг долларни ташкил этганлигини кўрсатувчи ҳужжатларни тақдим этган. Бироқ қўшимча сўровлардан сўнг, ҳуқуқ ҳимоячилари ўлжа ови 60 минг доллардан кўпроққа тушгани маълум бўлган.

Таъкидланишича, кичик Дональд Трампнинг Мўғулистонга сафари икки жиҳатдан шубҳали бўлган. Биринчиси, у ҳайвонни отиб ўлдириш учун “орқаваротдан” рухсат олганида бўлса, иккинчиси унинг мамлакат президенти билан шахсий учрашуви тафсилотлари номаълумлигида.

2017 йилда CREW Америка раҳбарини порахўрликда айблаган эди. Унинг фикрига кўра, Трамп чет эл ҳукуматларидан пул олиш орқали Америка конститутсиясининг нормаларини бузмоқда.

Киритилди: 22:23 09.06.2020. Ўқилди: 7168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда