Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Угледар учун қонли жанглар бўлиб ўтмоқда

Угледар учун қонли жанглар бўлиб ўтмоқда

2022 йил охиридан бери руслар урушдан олдинги 14 минг кишилик аҳолига эга Украинанинг Угледар шаҳрини эгаллашга ҳаракат қилмоқда.

Россия армиясининг 57-алоҳида мотоўқотар бригадасига шу ҳафтада бошланган ҳужум Украина қўшинларининг 72-алоҳида механизациялашган бригадасининг мудофаасини ёриб ўтди, деб ёзади Форбес.

Нашрнинг ёзишича, руслар ҳозир Угледар жанубида, чарчаган Украина гарнизони эса аллақачон шимолга чекинаётган бўлиши мумкин. Руслар бу шаҳарни босиб олган тақдирда ҳам, бу ғалаба уларга «жуда қимматга тушади». Форбес нашрининг таъкидлашича, бу уруш аллақачон уларга мингга яқин ҳарбий техника ва бир неча минг аскар ҳаётига тушган.

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти экспертларининг фикрига кўра, агар руслар ушбу аҳоли пунктини эгаллаб олсалар ҳам, ғарбий Донетск вилоятидаги ҳужум операцияларини тубдан ўзгартириши даргумон, чунки Угледар айниқса муҳим логистика маркази эмас. Шу билан бирга, руслар аллақачон шаҳарга олиб борувчи асосий йўлларнинг кўп қисмини назорат қилишади.

Киритилди: 17:36 27.09.2024. Ўқилди: 3298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!