Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

UFC. Нурсултон Рўзибоев яна допинг текширувдан ўтди

UFC. Нурсултон Рўзибоев яна допинг текширувдан ўтди

Навбатдаги жангига АҚШда тайёргарлик кўраётган аралаш яккакураш устамиз Нурсултон Рўзибоев допинг учун таҳлил топширди.

Нурсултон Рўзибоев ўзининг Инстаграм саҳифасига сурат жойлаб, унга "Чисти" ("Тоза") дея изоҳ ёзиб қўйган. Бу билан ҳамюртимиз навбатдаги допинг-тестдан муваффақиятли ўтганини маълум қилди.

Рўзибоев 27 июнь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этиладиган UFC турнири доирасида "Шторм" мактаби вакили, россиялик Андрей Пуляевга қарши октагонга чиқади.

Маълумот учун, 28 ёшли Андрей Пуляев UFC промоушенида 3 та жанг ўтказган. Кристиан Лерой Данкан ва Атебе Готьега очколар ҳисобига кўра ютқазган бўлса, Ник Кляйнни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

32 ёшли Нурсултон Рўзибоев эса икки ғалабали серия билан келмоқда. Эрик МакКонико техник нокаут қилинган бўлса, Дастин Штольцфусдан ҳакамларнинг якдил қарори билан устун келган эди. Рўзибоев UFC`даги ягона мағлубиятини Хоакин Баклидан қабул қилиб олган.

UFC. Нурсултон Рўзибоев яна допинг текширувдан ўтди

Киритилди: 14:06 17.04.2026. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар