Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

UEFAдан FIFAга ултиматум: "Жаҳон чемпионати сотилмайди!.."

UEFAдан FIFAга ултиматум: "Жаҳон чемпионати сотилмайди!.."

UEFA FIFA президенти Жанни Инфантинонинг жаҳон чемпионати ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш режасига қарши тарихий ва кескин баёнот билан чиқди. Ташкилотга аъзо барча 55 та миллий ассоциация бу ташаббусни бир овоздан рад этди.

Баёнотдаги энг асосий ва муҳим фикрлар:

ЖЧ – бизнес эмас: Жаҳон чемпионати инвестиция маҳсулоти эмас, балки футболнинг энг буюк меросидир. Унинг ҳеч бир қисми хусусий инвесторларга берилмаслиги шарт.
Очиқчасига қўрқитиш: FIFAнинг бу режани махфий тарзда тайёрлаб, федерацияларга 53 кунлик муҳлат қўйгани «демократия» эмас, балки қўрқитиш орқали бошқаришдир.
Хавфли келажак: Агар ташқи инвесторлар FIFA мусобақаларида улушга эга бўлса, футбол ҳамишага ўзгаради. Халқаро тақвим, мусобақалар формати ва барча қарорлар футболнинг эмас, балки акциядорларнинг молиявий манфаатига кўра қабул қилинадиган бўлиб қолади.
Қатъий бойкот: Токи ушбу таклиф тўлиқ бекор қилинмас экан ва FIFA келажакда ўз турнирларини инвесторларга сотмаслиги бўйича юридик кафолат бермас экан, UEFAнинг ҳеч бир терма жамоаси FIFA мусобақаларида (жумладан, Жаҳон чемпионатида) иштирок этмайди!

«Айрим нарсалар сотиб юбориш учун жуда қадрлидир. Жаҳон чемпионати футболга тегишли ва Европанинг овози бор экан, у ҳеч қачон сотилмайди», — дейилади ташкилот хабарида.

Киритилди: Бугун 15:02. Ўқилди: 346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!