Пойтахт ИИББ ахборот хизматининг хабар беришича, воқеа оқибатида хизмат кўрсатиш биноси томининг бир қисми қулаб тушган. Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.
Қайд этилишича, портлаш кислород баллонидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши сабаб юзага келган бўлиши мумкин. Ҳодиса жойида ёнғин рўй бермаган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари воқеа жойида ишлашмоқда.