Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Учта ҳудудда 73 нафар бемор коронавирусни енгди

Учта ҳудудда 73 нафар бемор коронавирусни енгди

Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Хоразм вилоятида 43 нафар, жами 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3262 нафар бемор соғайди. 

Қорақалпоғистон Республикасида эса “COVID-19”дан тузалганларнинг сони 143 нафарга етди.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 301 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5569 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 15:51 30.06.2020. Ўқилди: 2096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!