Япониянинг “Japan Airlines” авиакомпаниясига тегишли “Boeing 767” йўловчи самолётида ҳавога кўтарилиш пайтида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради ТАСС.
Мазкур воқеа Токионинг Нарита халқаро аэропортида рўй берди. Лайнер Гонконгга рейсни амалга ошираётган эди. Хабарга кўра, самолёт салони қисқа вақт ичида тутунга тўла бошлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво транспорти воситаси дум қисмидаги ёрдамчи блок ёниши туфайли шундай ҳолат юзага келган.
137 нафар йўловчи тезкорлик билан хавфсиз жойга олиб ўтилган. Экипаж аъзолари сони ҳақида хабар берилмаяпти.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида бир киши заҳарланган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.