Фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2021 йилдан буён қидирувда бўлган Р.Б. Ўзбекистонга депортация қилинди.
Истанбулдаги бош консулхона қайд этишича, 38 ёшли эркак Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан консулхонага ёки Ўзбекистон ИИВ ёхуд ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралган.