Россияда туркманистонлик талаба Вепа Қораев 19 июнь куни коронавирусдан вафот этди. Россиядаги turkmen.news манбаларининг хабар беришича, талаба узоқ вақт касалхонага бормаган ва ўз-ўзини даволашга ҳаракат қилган. Унинг ўпкасининг 85 фоизи зарар кўрган.
Қораев 2000 йилда Тошҳовуз вилоятининг Акдепа туманида туғилган. 2018 йилда у Мордовия давлат педагогика институтига ўқишга кирганди.
Россияда ҳозирги вақтда коронавирус билан касалланишнинг кескин ўсиши кузатилмоқда.