Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркманистонда электр ва газ энди текин бўлмайди

Туркманистонда электр ва газ энди текин бўлмайди

Туркманистонда 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан аҳолига электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва ош тузини бепул етказиб бериш тўхтатилади. Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бу борада тегишли қарорни имзолади.

Мазкур қарорнинг мақсади мамлакатда эркин иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳамда электр энергияси, газ ва коммунал хизматлар учун нархларни тартибга солиш экани айтилмоқда.

“Нейтрал Туркманистон” газетасининг ёзишича, электр энергияси, табиий газ ва сув муайян лимит доираси бепул эди, аҳоли лимитдан ташқари истеъмол учун арзимаган пул тўлаб келган.

Бу амалиёт 1993 йилда, Туркманистоннинг биринчи президенти Сафармурод Ниёзов даврида жорий этилган эди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 17:31 26.09.2018. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!