Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркманистонда банан етиштирилмоқда

A A A
Туркманистонда банан етиштирилмоқда

Тахминан 30-40 тонна ҳосил тўпланиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Туркманистон саноатчилари ва тадбиркорлари Уюшмасига асосланиб "uza.uz" маълум қилди.

Туркманистоннинг Мари вилоятидаги «Фрехар» компанияси 1 гектар ҳудудни қамраб олган иссиқхонада банан етиштираётгани ҳақида маълум қилинди. Хабарларга кўра, иссиқхонага ўтқазилган кўчатлар Туркиядан олиб келинган. Тадбиркорлар биринчи банан ҳосилини декабрь ўрталарида йиғиб олишни режалаштирмоқда. Тахминан 30-40 тонна ҳосил тўпланиши кутилмоқда.

Киритилди: 15:37 23.08.2018. Ўқилди: 1792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар