Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Туркманистон Хитойнинг янги ҳаво мудофааси тизимларини олди

Туркманистон Хитойнинг янги ҳаво мудофааси тизимларини олди

Туркманистон ҳаво мудофааси кучларини Хитойда ишлаб чиқарилган янги зенит-ракета мажмуалари билан кучайтиргани хабар қилинмоқда.

FK-2000 зенит-ракета тизими илк бор 27 сентябрь куни Ашхободда ўтказилган ҳарбий парад вақтида намойиш этилган. Парадда Туркманистон ҳарбийлари Хитойда ишлаб чиқарилган бошқа ҳаво мудофааси тизимлари — FM-90, KS-1A ва FD-2000ни ҳам кўрсатган.

FK-2000 — қисқа масофадаги ҳаво нишонларига қарши мўлжалланган мобиль зенит-ракета мажмуаси. У саккиз ғилдиракли шассига ўрнатилган бўлиб, радиолокацион ва оптик-электрон тизимлар, 12 та зенит ракета ҳамда иккита олти стволли 30 мм автоматик тўп билан жиҳозланган.

Парад вақтида Туркманистон ҳарбийларининг айримлари M7 милтиқлари билан қуроллангани, бронетехникада эса замонавий M250 пулемётлари ўрнатилгани ҳам кўринган. Ушбу қуроллар АҚШда ишлаб чиқарилган.

Аввалроқ Ҳиндистон Туркманистон ва Тожикистонга Akash-1S зенит-ракета мажмуаларини экспорт қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Туркманистон армиясида турли давлатларда ишлаб чиқарилган ҳарбий техника ва қуролларнинг пайдо бўлиши мамлакатнинг қурол-яроғ таъминотини тобора диверсификация қилаётганини кўрсатмоқда.

Киритилди: 22:50 02.10.2026. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!