Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат мажлисига велосипедда келди (фото)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат мажлисига велосипедда келди (фото)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шанба куни ўтказилган ҳукумат мажлисига велосипедда келди. Бу ҳақда ҳукуматнинг «Нейтральний Туркменистан» газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.

Маълум бўлишича, Гурбангули Бердимуҳамедов «Оғузхон» саройидан Вазирлар маҳкамасига эрта тонгда велосипедда йўл олган. «Оғузхон» саройидан Вазирлар маҳкамасигача бўлган масофа бир неча юз метрни ташкил қилади.

Туркманистонда велосипедга бўлган эътибор катта. Маълумот учун Туркманистон ташаббуси билан БМТнинг бош ассамблеяси томонидан 3 июнь Бутунжаҳон Велосипед куни деб эълон қилинган эди. Ҳозирда Туркманистон президенти топшириғига кўра, Бутунжаҳон велосипед кунига бағишлаб мамклакат пойтахтида ёдгорлик ўрнатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Киритилди: 17:06 01.12.2018. Ўқилди: 2358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!