Туркияда учта давлат банки Россиянинг МИР тўлов тизимидан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилди.
Бу ҳақда Bloomberg туркиялик юқори мартабали амалдорга таяниб хабар берди.
Туркия Ғазначилик ва молия вазирлиги вазиятни расман тасдиқламади.
Аввалроқ Financial Times нашри ўз манбаларига таяниб, АҚШ ва Европа Иттифоқи турк банкларига МИР тўлов тизимига қўшилиш учун босимни кучайтиришни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.