Анқаранинг БРИКСга қўшилиш истагини шарҳлар экан, туркиялик сиёсатшунос Серҳат Латифоғлу яқин йиллар ичида Туркия ё НАТОдан чиқиб кетади ёки ундан чиқишга мажбур бўлишини айтди: “Туркия БРИКСга киради. Бундай ният бор. Бу НАТО давлатининг БРИКСга аъзо бўлишининг мисли кўрилмаган намунаси бўлади. БРИКС ва Туркиянинг ташқи сиёсат ва иқтисодга оид асосий тамойиллари тўлиқ мос келади”
Таҳлилчига кўра, НАТО доирасида Туркия кўп масалаларда алянсдаги ҳамкорларидан турлича позицияларни эгаллайди ва айрим ҳолларда блокнинг бошқа аъзолари билан муносабатларни қарама-қаршилик деб аташ мумкин.
Туркиянинг БРИКСга киришига жавобан Ғарб давлатлари Туркияга қарши ташвиқот кампаниясини бошлаб юбориши ва Анқарани НАТОдан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилиши мумкин, деб ҳисоблайди у.