Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркияликлар Мессининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини "эгаллашди" (фото)

Туркияликлар Мессининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини "эгаллашди" (фото)

Кеча ОАВда "Интер Майами"нинг аргентиналик суперюлдузи Лионель Мессининг қишда МЛС мавсуми якунланганидан сўнг спорт формасини сақлаб қолиш мақсадида 4 ойга ижарага "Галатасарой" ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Шундан сўнг туркиялик мухлислар Мессининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини "эгаллашди": футболчи ва рафиқасининг сўнгги постларида "Галатасарой" ишқибозлари томонидан Истанбулга кўчиб ўтишга чақирувчи минглаб изоҳлар қолдирилган.

Шу тариқа, мухлислар "Галатасарой" "Интер Майами"нинг 38 ёшли ҳужумчиси қишки танаффус вақтида ижарага олишни истаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирмоқда.

Туркияликлар Мессининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини "эгаллашди" (фото)

Киритилди: 17:05 07.11.2025. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!