Туркиянинг Малатя вилоятида содир бўлган зилзила натижасида 187 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди, дея хабар беради «Анадолу».
«Учта бинода қисман қулаш юз берди. 43 нафар жабрланувчи шифокорлар назоратида», — дея қўшимча қилди бошқарма бошлиғи.
16-октабр куни Туркияда 5,9 магнитудали зилзила юз берди , эпицентри Малатя шаҳридан 47 км шарқда жойлашган. Бу Диярбакир ва Элазиг каби қўшни вилоятларда ҳам сезилди. Зилзиладан кейин магнитудаси 1,2 дан 3 гача бўлган 30 та зилзила содир бўлди.