Туркиянинг Болу вилоят оғир жиноятлар суди 78 кишининг ҳаётига зомин бўлган Карталкая меҳмонхонасидаги ёнғин иши бўйича айблов хулосасини қабул қилди.
Ушбу иш бўйича 32 киши, жумладан меҳмонхона эгаси ва муниципал амалдорлар айбланмоқда.
Прокуратура меҳмонхона хўжайини билан бирга 13 кишини "эҳтимолли қасддан одам ўлдириш" ва "эҳтимолий қасддан тан жароҳати етказиш" моддалари бўйича жами 1998 йилгача қамоқ жазосини талаб қилмоқда.
Яна 19 киши "эҳтиётсизлик туфайли ўлим ва тан жароҳати етказиш"да айбланиб, 22,5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Болу Бош прокуратураси томонидан тайёрланган 98 бетлик айблов хулосаси Болу 1-Оғир жиноятлар судига юборилди. 32 айбланувчи устидан маҳкама жараёни яқин кунларда бошланади.
Карталкая тоғ-чанғи курортидаги "Гранд Картал" меҳмонхонасида содир бўлган фожиали ёнғин 78 нафар меҳмоннинг ҳаётига зомин бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди ва турли даражадаги куйишлар олди.