Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркиядаги ташландиқ НАТО базаси туристик майдонга айланиши мумкин

Туркиядаги ташландиқ НАТО базаси туристик майдонга айланиши мумкин

Туркиянинг Трабзон вилоятидаги қаровсиз НАТО базасини сайёҳлик жойига айлантириш режалаштирилган. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, FTN news хабар берди.

Қора денгиздаги Трабзон вилоятининг Мачка ҳудудидаги НАТО радар базаси СССРга яқинлиги сабабли Совуқ уруш вақтида альянс томонидан фойдаланилган, аммо 2010 йилдан бери тарк этилган. Ўтган ҳафтада ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидан бир неча депутат базага ташриф буюрган.

Биз НАТО базасини туристик маскан қилиш кераклиги ҳақида фикр алмашдик, тайёрланган лойиҳани Маданият ва туризм вазирлигига тақдим этамиз. Трабзонда янги сайёҳлик майдончаси қад кўтариши учун биз иш олиб борамиз, дейди Мачка тумани префекти Корай Кочхон.

Кочхон, шунингдек, 2017 ва 2021 йилларда базадан сайёҳлик маскани сифатида фойдаланиш режалаштирилгани, бироқ лойиҳа шундан бери олдинга силжимаганини айтган.

Киритилди: 07:18 09.07.2024. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!