Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Туркиядаги шифохонада отишма содир бўлди

Туркиядаги шифохонада отишма содир бўлди

"Денизлида шаҳридаги Памукқалъа университети шифохонасининг тез ёрдам бўлимига кираверишдаги кафетерийда икки киши ўт очди", дейилади Туркиянинг NTV телеканали хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, етти киши жабрланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Воқеа жойига кўп сонли полиция гуруҳлари юборилди. Ўт очганлар яширинишга улгурган.

Денизли шаҳри маъмуриятининг билдиришича, воқеа юзасидан кенг кўламли тергов бошланган. Гумондорларни қўлга олиш ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 17:00 02.03.2024. Ўқилди: 1002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!