Украина президенти Владимир Зеленский яна Ғарб ҳамкорлари томонидан қурол-яроғ секин етказиб берилаётганидан шикоят қилди. Бу ҳақда CНН хабар бермоқда .
Зеленский телекомпанияга нега АҚШдан катта ёрдам ва Европадан етказиб берилган юкларни қабул қилганидан кейин Украина Қуролли Кучларида ҳали ҳам қурол-яроғ етишмаслигини тушунтирди.
«Биринчидан, ҳаммаси жуда секин кетмоқда. Иккинчидан, 14 та бригада тайёр бўлиши керак. Биз ҳатто тўрттасини ҳам жиҳозламадик», — деди Украина раҳбари.
Зеленскийнинг эслатишича, АҚШ Конгресси Украинага ёрдам беришга қарор қилар экан, мамлакат барча захираларини тугатган. Унинг сўзларига кўра, армия қўлидан келган барча нарсани ишлатган.