Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда ўнлаб қочқинлар кўлда чўкиб кетишди

Туркияда ўнлаб қочқинлар кўлда чўкиб кетишди

Туркиялик қутқарувчилар мамлакат шарқидаги Ван кўлидан  қочқинларнинг олтита жасадини олиб чиқишди.

Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Соил маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вертолётлар ва қайиқлар иштирокидаги қидирув-қутқарув операцияси Ван кўли бўйлаб ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган қайиқнинг йўқолганлиги тўғрисида маълумот олганидан бери давом этмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, бўрон сабаб ҳалокатга учраган қайиқда 55 дан 60 тагача муҳожир бўлган.

Фожиа муносабати билан полиция ноқонуний ташувчилик билан шуғулланувчи 11 кишини ҳибсга олган.

Тахминларга кўра, қочоқлар Покистон, Афғонистон ва Эрондан келган.

Киритилди: 21:00 01.07.2020. Ўқилди: 1952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!