Туркиянинг Амасья вилоятида 39 киши оилавий байрамдан кейин овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Туркия ОАВлари хабар беришича, ҳодиса Хожилар-Мейдани туманидаги уйлардан бирида содир бўлган. Тадбир иштирокчилари овқатланишдан кейин ўзларини ёмон ҳис қилишган.
Жабрланганларнинг баъзилари қорин оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш шикоятлари билан тез ёрдам бригадалари томонидан Амасья касалхонасига олиб кетилган бўлса, бошқалари эса ўзлари тез ёрдам бўлимига боришган.
Шифохонага ётқизилганларнинг барчасининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.