Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркияда ноқулай об-ҳаво туфайли икки киши ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳатланди

Туркияда ноқулай об-ҳаво туфайли икки киши ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳатланди

Туркияда ўтган дам олиш кунлари мамлакатда содир бўлган бўрон ва ёғингарчилик туфайли икки киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.

“Синопда шамол таъсирида иншоот қулаши натижасида бир фуқаро вайроналар остида ҳалок бўлди.Коня вилоятида бир гуруҳ фуқаролар кучли ёмғирдан омборхонага яширинганида қулаш содир бўлди, натижада бир киши ҳалок бўлди”, дейилади баёнотда.

Табиий офат оқибатида яна 10 киши жабрланган.

Табиий офат оқибатларини бартараф этишда 918 нафар ходим жалб этилган.

Қайд этилишича, ишонч телефонига ёмон об-ҳаво муносабати билан қарийб 1500 марта мурожаат қилинган, хабарларнинг аксарияти Измирдан келган.

Киритилди: 09:46 27.11.2023. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!