Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Туркияда нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

Туркияда нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

Измитда жойлашган Туркиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи - TÜPRAŞда кучли портлаш юз берди.

Кожаэли шаҳар муниципалитети мэри Тоҳир Бююкакиннинг сўзларига кўра, портлаш режалаштирилган машғулотлар вақтида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Портлашдан кейин завод ҳудудида ёнғин чиққан. Расмийларга кўра, у тезда маҳаллийлаштирилиб, назорат остига олинди.

Ҳозирда завод мутахассислари ва хавфсизлик хизмати келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида портлашнинг аниқ сабабларини аниқламоқда. Заводдаги вазият нормаллаштирилиб, корхона иши одатдагидек давом этяпти.

Портлаш бинога катта зарар етказди, уйнинг бир қисми деярли бутунлай вайрон бўлди.

Киритилди: 18:42 05.11.2024. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!