Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда мудҳиш авария: икки киши ҳалок бўлди

Туркияда мудҳиш авария: икки киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Орду вилоятида қишлоқ хўжалиги ишчиларини олиб кетаётган транспорт воситаси ағдарилиб кетди.

TRT Haber хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна 11 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам бригадалари ва полиция ходимлари юборилган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

Айни пайтда авария сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Киритилди: 20:38 22.08.2026. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!