Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда фавқулодда ҳолат ниҳоясига етди

A A A
Туркияда фавқулодда ҳолат ниҳоясига етди

Туркияда 2016 йилнинг 21 июлида бошлаган ва 3 ойлик оралиқлар билан 7 марта узайтирилган фавқулодда ҳолат ниҳоясига етди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Фавқулодда ҳолат 2016 йилнинг 15 июлидаги давлат тўнтаришига уринишдан кейин эълон қилинган эди.

Фавқулодда ҳолат давомида давлат тўнтаришга уринишда айбланган ФЕТО (Фатҳуллоҳчи террор ташкилоти), РКК (Курдистон ишчи партияси), ИШИД сингари террор ташкилотларига қарши кураш янада кучлироқ олиб борилгани айтилмоқда.

Manba: azon.uz

Киритилди: 07:16 20.07.2018. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар