Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда дунёдаги энг узун велойўлак очилди 

A A A
Туркияда дунёдаги энг узун велойўлак очилди 

Туркиянинг жанубида жойлашган Хатае вилоятида Ўрта ер денгизи соҳили бўйлаб кетувчи 26 кмлик велойўлак очилди. Эътиборлиси, велойўлак бирорта бошқа йўл билан кесишмайди ва дунёдаги энг узун велойўлак деб эътироф этилмоқда.

Йўлак денгиз соҳилига параллел равишда автотрасса бўйлаб кетган. У Самандағ ва Арсуз аҳоли пунктларини бир-бири билан боғлайди.

Хатае вилояти губернатори Раҳми Дўганнинг таъкидлашича, велойўлакни икки йўналиш бўйича қўллаш мумкин. Шу сабабли 52 км узунликка эга маршрут ҳосил бўлади.  

Велосипедчи Толга Озчеликнинг сўзларига кўра, ушбу бўлак сайёҳлар учун ҳам, маҳаллий аҳоли учун ҳам муҳимдир.

"Ягона салбий томони шундаки, баъзи ҳайдовчилар огоҳлантирувчи белгиларсиз йўлни кесиб ўтишади", деди у.

Велойўлак бўйлаб 5 та дам олиш жойини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йилдаёқ унда миллий ва халқаро мусобақалар ўтказилиши кутилмоқда.

2023 йилга келиб, мамлакатда 4,775 километрлик велосипед йўлларини яратиш режалаштирилган.

Киритилди: 08:13 07.08.2020. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!