Туркиянинг Миллий разведка хизмати (MİT) ва Бош хавфсизлик бошқармаси ҳамкорлигида Малатья шаҳрида ДЕАШ терористи Ибрахим Буртакучин ҳибсга олинди. У янги йил байрамлари даврида ҳужум тайёрлагани маълум қилинди.
Манбаларга кўра, Буртакучин Туркия ҳудудида ДЕАШ манфаатлари учун фаолият юритган. Террорист имконият пайдо бўлса, жанговар ҳудудларга кетиб, гуруҳга қўшилиш ва янги йилда ҳужум амалга оширишни режалаштирган.