Бугун 19 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркияда автобус ҳалокатида 7 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди

Туркияда автобус ҳалокатида 7 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди

Туркиянинг марказий қисмидаги Аксарай шаҳрида сайёҳлик автобуси тўсиқга бориб ағдарилиб кетди, натижада 7 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди .

Экскурция автобуси Баликесирдан Каппадокиянинг машҳур туристик ҳудуди жойлашган Невшеҳир вилоятига йўл олди. Ерликайнинг сўзларига кўра, автобус «йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилиб кетган».

Воқеа жойидан эълон қилинган кадрларда автобус катта йўл бўйлаб ҳаракатланаётганини кўриш мумкин. Бир пайт у йўл четига чиқиб, ёнбоши билан ариқга тушиб кетади.

Автотранспортда жами 41 нафар йўловчи, икки ҳайдовчи ва бир гид бўлган. «Афсуски, ЙТҲ натижасида етти нафар фуқаромиз ҳалок бўлди, 33 нафар фуқаромиз тан жароҳати олди, улардан икки нафари оғир тан жароҳати олди», — деди ИИВ раҳбари.

Киритилди: Бугун 00:41. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!