Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда 4000 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди

Туркияда 4000 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая сўнгги бир ой ичида мамлакат бoйлаб 200 га яқин ноқонуний миграция ташкилотчиси ва 4000 дан ортиқ ноқонуний мигрант қўлга олинганини маълум қилди,

Турли вилоятларнинг жандармерия қўмондонликлари томонидан ўтказилган махсус операциялар давомида бошқа давлат фуқароларини ташишда фойдаланилган 107 та автомашина қўлга олинди.

Барча гумонланувчиларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган. Қўлга олинган ноқонуний мигрантлар миграция полициясининг ҳудудий бўлинмаларига юборилди.

Ҳозирда одамларни ўз мамлакатларига депортация қилиш бўйича тегишли тартиб-таомиллар олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан жанубидаги вазият кескинлашганидан сўнг Яқин Шарқ давлатларидан Туркияга саёҳат қилаётганлар сони кескин ошган. Юзлаб Ливан фуқаролари Исроил ҳаво ҳужумларидан қутулиш учун Истанбулга етиб келди. Ливанликлар содир бўлган воқеадан ҳайратда, бироқ тез орада уйларига қайтишга умид қиляптилар.

Айни пайтда Ливан ҳукумати мамлакатни тарк этмоқчи бўлган фуқароларига паспортсиз чиқиб кетишга рухсат беряпти.

Киритилди: 22:51 09.10.2024. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!