Туркия Энергия ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар, мамлакати Суриянинг қайта тикланишига ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди. Туркияда яшаётган суриялик биродарларимиз ўз уйларига, ўчоқларига, юртларига қайтишлари учун Сурияни қайта тиклаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, деди вазир.
Унга кўра, вазирлик аллақачон Дамашққа делегатсия юборган. Қайта қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиялаштириш, шунингдек, Суриянинг ўз ресурслари ва иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш режалаштирилган.
Туркиянинг энергия сиёсати ҳақида гапирган Байрактар, мамлакатнинг энергия мустақиллиги истагига диққат қаратди. “Мақсадимиз Туркияни энергетикадан мустақил қилиш. Туркияга кунига бир миллион баррел нефть, 140 миллион куб метр табиий газ керак, биз ҳар куни бир миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаришимиз керак”, деди вазир.
Байрактар, Сомали қирғоқларида нефть қидириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди: “Бир неча ой олдин, октябр ойида Президент ва мен сейсмик тадқиқот кемамиз Оруч Реисни Сомалига жўнатдик. Бутун дунё мазлум Сомали халқидан юз ўгирганида фақат бир раҳбар ва бир давлат ёрдамга қўл чўзди – Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Туркия”.
Вазир, шунингдек, атом энергетикасининг ривожланиши ҳақида гапириб, Туркиянинг 70 йиллик ўз атом электр станциясига эга бўлиш орзуси ниҳоят Аккую АЭС қурилиши билан ҳақиқатга айланиб бораётганини таъкидлади.